Кириш Регистрация

Тошкентда йога фестивали бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -1

Бугун, 21 июнь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек номидаги хиёбонида оммавий йога фестивали ташкил этилди.

Фестивалнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икрамов ва Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Смита Пант иштирок этиб, йога инсон онгини ва тана уйғунлигини мустаҳкамлаши, саломатлик ҳамда тафаккур ривожига хизмат қилиши ҳақида сўз юритдилар.

Тадбирда Тошкент шаҳридаги турли корхона ва ташкилотлар ходимлари, йога марказлари аъзолари, ўқувчилар, маҳаллий аҳоли ҳамда хорижий меҳмонлар иштирок этиб, йога машқларини бажаришди.

Эътиборлиси, ушбу фестиваль 2019 йилдан буён мунтазам ўтказилиб келинмоқда. Ўтган йиллар давомида йога билан шуғулланувчиларнинг сони ортиб, мамлакатимизнинг турли ҳудудларида йога клублари ташкил этилди.

Мазкур клубларда фаолият юритаётган спортчиларимиз жорий йилнинг 25–27 апрель кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтган иккинчи Осиё чемпионатида 26 та медални қўлга киритишди. Бу Ўзбекистонда йога спортининг жадал ривожланаётганидан далолат беради.

Киритилди: 19:00, 21.06.2025.
Ўқилди: 830 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик