"Фенербахче" жамоасини кучайтириш устида ишламоқда.
"Ажансспор" хабарига кўра, Истанбул клуби "Ан-Наср" ҳужумчиси Жон Дуранни ўз сафида кўрмоқчи.
"Канарейкалар" 16 миллион евро таклиф қилишди. Бунга колумбиялик футболчининг йиллик ижара тўлови ва мавсумдаги маоши киради.
Қайд этилишича, 21 ёшли Дураннинг трансферини "Фенербахче" бош мураббийи Жозе Моуриньо маъқуллаган.
Энди футболчи Европага қайтиш ёки Криштиану Роналду билан бирга ҳужумда ўйнашни давом эттириш қарорини ҳал қилиши керак (португалиялик шартномани узайтириши керак).













