Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Волейбол: “Ички ишлар вазири кубоги” соҳиблари аниқланди

Баҳо:
+ | -

Мамлакатимизда иқтидорли ёш спортчиларни саралаш, танлаш ва оммавий спортни ривожлантиришга йўналтирилган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилаётган тизимли мусобақалар ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга хизмат қилмоқда.

Волейбол бўйича “Ички ишлар вазири кубоги”нинг аёллар ва ўғил болалар ўртасида Тошкент ва Фарғонада ўтказилган республика босқичи мусобақалари ҳақиқий спорт байрами кўринишини олди.

Пойтахтимизда "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида волейбол бўйича "Ички ишлар вазири кубоги" нинг ўғил болалар ўртасидаги 16-21 ва  22-30 ёш тоифасидаги ўйинлар сарҳисобига кўра, ҳар икки ёш тоифасида Тошкент жамоалари ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. 16-21 ёшлилар орасида совринли ўринлар Фарғона ва Сурхондарё вилояти вакилларига насиб этган бўлса, 22-30 ёшлилар ўртасида Сурхондарё ҳамда Қашқадарё вилояти жамоалари 2 ва 3-ўринларни эгаллади.

Аёллар ўртасидаги мусобақаларда эса 16-21 ёшли қизлар жамоалари ўртасидаги ўйинларда фарғоналик волейболчи қизлар энг юқори ўринни банд этди. Кейинги поғоналардан Бухоро ва Самарқанд вилояти вакиллари жой олди. 22-30 ёш тоифасида эса Навоий, Андижон,Фарғона вилоятлари жамоалари совринли ўринлар соҳиби бўлишди.

– Ҳар икки ҳудудларда ташкил этилган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги “Ички ишлар вазири кубоги” ўйинлари натижасида бир қатор иқтидорли ёшлар кашф этилди. Улар келгусида терма жамоаларга жалб этилиши кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, бундай оммавий мусобақалар орқали мураббий ва мутахассисларнинг иш тажрибаси, маҳорати ортди, – дейди Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Фарҳод Алимов.

Мусобақалар сўнгида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимларида Спорт вазири Адҳам Икромов, Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Жамшид Файзиев, Фарғона ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармалари мутасаддилари иштирок этди.

Манба: uza.uz
Киритилди: 20:39, 22.06.2025.
Ўқилди: 1921 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5563]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [3789]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [3155]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2280]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [2003]

Европа лигаси. Чорак финалнинг илк ўйинлари натижалари [1911]

«Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига муносиб футболчи топди [1692]

"Манчестер Юнайтед”да мақсад ўзгарди: жамоа ЕЧЛ йўлланмаси билан кифояланмоқчи эмас [1618]

Суперлига. «Нефтчи» — «Пахтакор». Таркиблар эълон қилинди [1548]

«Барселона» Европанинг топ-5 лигасида ёшларга энг кўп ишонч билдираётган клуб [1467]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик