"Барселона" ҳимоячиси Андреас Кристенсен клубни тарк этади, дея хабар бермоқда журналист Фабрицио Романо.
Манбага кўра, 29 ёшли даниялик ёзги трансфер ойнасида Каталония жамоасини тарк этади.
Кристенсен 2024/25 йилги мавсумда 6 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та сариқ карточка ишлаб олди. Ҳимоячи мавсумнинг кўп қисмини жароҳат туфайли ўтказиб юборди.













