"Боруссия" вингери Жейми Гиттенс фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин, деб хабар беради Kicker.
Манбага кўра, 20 ёшли англиялик футболчига "Бавария" даъвогарлик қилмоқда. Мюнхенликлар футболчи учун 64 миллион евро беришга тайёр. Шунингдек, вингерга 50 миллион евро таклиф қилаётган "Челси" даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
2024/25 йилги мавсумда Гиттенс 49 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.













