"Фиорентина" форварди Мойзе Кин фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.
Манбага кўра, 25 ёшли италиялик футболчига "Манчестер Юнайтед" даъвогарлик қилмоқда. Футболчининг шартномасида 1 июлдан 15 июлгача амал қиладиган 52 миллион евро миқдоридаги товон пули кўрсатилган.
Ўтган мавсумда Кин 44 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.













