Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасидаги "Пачука"га (3:1) қарши ўйиндан кейин ярим ҳимоячи Федерико Вальвердени мақтади.
Уругвайлик футболчи ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди ва "қаймоқранглилар"га бир киши кам бўлиб, 3 очко олишга ёрдам берди.
"Феде Вальверденинг жамоамизда тўп тепаётганидан жуда хурсандман. Унда Стивен Жеррардга хос нимадир бор," - деди "Реал" устози ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.













