Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

"Keles Open"да 700 нафардан зиёд ёш каратэчилар беллашди

Баҳо:
+ | -

Тошкент туманидаги "Универсал" спорт мажмуасида каратэ WKF бўйича ўтказилган "Keles Open" олтинчи анъанавий халқаро турнирида 700 нафардан зиёд ёш спортчилар ғолиблик учун кураш олиб борди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Каратэ (WKF) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда иқтидорли спортчиларни саралаш орқали терма жамоаларга муносиб номзодларни аниқлаш мақсадида ташкил этилган мусобақада мамлакатимиз ҳудудларидан ҳамда қўшни Қозоғистон ва Тожикистон давлатларидан 4 ёшдан 18 ёшгача ва 18 ёшдан катта бўлган 700 нафардан зиёд каратэчилар баҳсларда иштирок этди.

Халқаро турнирнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этган Тошкент тумани ҳокими Сардорбек Эргашев, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Жанговар яккакураш спорт турлари назарияси ва услубияти кафедраси мудири Шуҳрат Арслонов халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришиб келаётган бир гуруҳ ёш каратэчиларга эсдалик совғалари топширди.

Чинакам спорт байрами кўринишини олган халқаро турнир баҳсларини тажрибали каратэ мутахассислари Дилшод Юсупов, Бекзод Абдулҳамидов, Санжар Мақсудов, Хуршид Шодибеков етакчилигидаги 30 нафар ҳакамлар бошқариб борди.

Муросасиз беллашувларнинг натижаларига кўра, умумжамоа ҳисобида Тошкент вилояти жамоаси 1-ўринни қўлга киритган бўлса, кейинги поғоналарни Сирдарё, Тошкент шаҳри ва Хоразм вилояти жамоалари эгаллади.

Киритилди: 19:10, 23.06.2025.
Ўқилди: 751 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [5933]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3568]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [3008]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2705]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2668]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [2542]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [2526]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2434]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2280]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1957]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.