"Манчестер Сити"нинг собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро "Барселона" вингери Ламин Ямал ҳақида қандай фикрда эканини айтди.
17 ёшли футболчи ажойиб мавсум ўтказди. У мавсум доирасидаги 55 та ўйинда 18 та гол урди ва 25 та голли узатмани амалга оширди.
"Ямал - жамоавий футболчи ва унинг кўп гол уриши муҳим эмас. Унинг голли узатмалари кўп - у жамоа учун доимий равишда вазиятлар яратувчилардан," - деди "Барселона"да ўйнаб, фаолиятини якунлаган Агуэро ESPN билан суҳбатда.













