"Наполи" "Ливерпуль" ҳужумчиси Дарвин Нуньесга қизиқиш билдирмоқда.
АПЛ клуби уругвайлик ҳужумчи учун 60-65 миллион евро ва бонуслар олишни истамоқда, дейди Жанлука Ди Марцио.
"Наполи" учун яна-да реал вариант бу "Удинезе" ҳужумчиси Лоренсо Лукадир. Унинг учун 35 миллион евро ва бонуслар тўлашлари мумкин.
Нуньес Премьер-лига якунланган мавсумида 5 та, Лука эса А Серияда 12 та гол урди.













