Кириш Регистрация

“Барселона” Нико Уильямс трансферини июль ойи бошида эълон қилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

“Барселона” клуби “Атлетик” (Бильбао) ҳужумчиси Нико Уильямс трансферини 2 июль куни эълон қилишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашрининг журналисти Ферран Мартинес ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Клубнинг асосий мақсади 58 миллион евролик трансферни янги молиявий йилга киритиш бўлиб, яъни харид 2025/26 йил бюджетига ҳисобланади.

Аввалроқ “Барселона” спорт директори Деку футболчининг атрофидаги шахслар билан музокаралар ўтказгани хабар қилинганди. Ўшанда Нико Уильямснинг агенти Каталонияга дўстлари билан кўришиш учун борганини билдирган, аммо Испания матбуоти аслида Деку билан яширин учрашув бўлганини тахмин қилмоқда.

Маълумот учун, 22 ёшли Нико Уильямс ўтган мавсумда “Атлетик” сафида 45 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 11 та гол ва 7 та ассист ёздириб қўйган. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали Никонинг қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:59, 24.06.2025.
Ўқилди: 1658 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4093]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3831]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3533]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3161]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2457]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2390]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2291]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2062]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [2023]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [1985]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик