Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Равшан Ирматов ФИФА Ижроия Футбол Саммитида иштирок этди

Баҳо:
+ | -

ФИФА томонидан ҳар йили ташкил этиладиган ФИФА Ижроия Футбол Саммити (Executive Football Summit) бугунги кунда дунё футболининг энг муҳим мулоқот платформаларидан бири ҳисобланади. Ушбу юқори даражадаги учрашувлар миллий футбол ассоциациялари раҳбарлари, ФИФА президенти ва конфедерациялар вакилларини бирлаштириб, футболни глобал миқёсда ривожлантириш, тажриба алмашиш ва стратегик йўналишларни муҳокама қилиш имконини беради.

Жорий йилги саммит АҚШнинг Маями шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Унда ФИФАга аъзо қатор миллий футбол ассоциациялари вакиллари билан бир қаторда, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳамда бош котиб Аваз Максумов ҳам иштирок этди.

Саммит доирасида футболнинг турли йўналишларини — хусусан, болалар ва ўсмирлар футболи, аёллар футболи, шунингдек, ФИФА мусобақаларини ташкил этиш, жумладан бўлажак Жаҳон чемпионатлари, аёллар турнирлари ва ёшлар мусобақалари юзасидан долзарб мавзулар муҳокама қилинди.

ФИФА Президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон миллий терма жамоасини тарихда илк бор ФИФА Жаҳон чемпионатига йўлланма олгани билан самимий муборакбод этди. Шунингдек, у Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ФИФА Форвард лойиҳасини муваффақиятли татбиқ этган ассоциациялардан бири эканини алоҳида эътироф этди.

Ушбу саммит футбол федерациялари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба ва ғояларни алмашиш, ҳамда глобал футбол тизимидаги долзарб масалаларни биргаликда ҳал қилиш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилиши қайд этилди.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 23:56, 24.06.2025.
Ўқилди: 631 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.