Кириш Регистрация

Суперлига. "Бунёдкор" "Сўғдиёна" билан ўйинни "Дўстлик" стадионида ўтказади

Баҳо:
+ | -

Суперлига 14-туридан ўрин олган "Бунёдкор" — "Сўғдиёна" учрашуви 29-июнь куни "Бунёдкор" стадионида ўтказилиши лозим эди.

17-июнь куни ЎФА Лигага хат йўллаб, "Бунёдкор" стадионида аёллар ўртасида Осиё кубогининг саралаш учрашувлари ўтказилишини, шундан келиб чиқиб, Суперлига ўйинини бошқа стадионга кўчиришни сўради. Ўз навбатида "Бунёдкор" ЎФА билан келишган ҳолда "Сўғдиёна" билан учрашувни "Дўстлик" стадионига ўтказишга қарор қилди. "Бунёдкор" аренада эса Ўзбекистон, Непал, Лаос, Шри Ланка аёллари ўйнайди.

Маълумот учун, Суперлига ва Пролига регламентига кўра, расмий учрашув ўтказиладиган стадион беллашув стартига 20 кун қолганида аниқ бўлиши лозим. Бироқ мазкур ўзгариш сабабчиси "Бунёдкор" эмаслигидан келиб чиқиб, Суперлига ўйини мезбонлик билан боғлиқ барча талабларни тўлиқ бажариш шартида бошқа стадионга кўчирилди.

Киритилди: 15:52, 26.06.2025.
Ўқилди: 698 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7141]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3475]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3257]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3041]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2185]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2184]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2077]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2038]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2009]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1966]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик