"Бёрнли" Квилиндси Хартманни ўз сафига қўшиб олди.
Инглиз клуби 23 ёшли ҳимоячини "Фейеноорд"дан трансфер қилганини эълон қилди. Томонлар 4 йиллик шартнома имзоладилар.
Voetball International хабарига кўра, битим қиймати 12 миллион еврони ташкил қилган.
Нидерландия чемпионатининг ўтган мавсумида Хартман 12 та ўйинда майдонга тушди.













