"Монако" Марк-Андре тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда.
Mundo Deportivo маълумотига кўра, монегасклар янги дарвозабон излашмоқда ва трансфер имкониятини аниқлаш учун "Барселона" футболчисининг вакиллари билан боғланишган.
"Монако" шунингдек "Торино"дан Ванья Милинкович-Савич ҳамда "Трабзонспор"дан Угунжан Чакир билан ҳам қизиқмоқда, бироқ немис футболчиси варианти устувор ҳисобланмоқда.
Тер Штегеннинг ўзи ҳозирча "блауграна"да қолиш ниятида.













