"Милан" ярим ҳимоячиси Юнус Муса ёзда жамоани тарк этади. Бу ҳақда Николо Скира хабар берди.
Унинг айтишича, 22 ёшли ақшлик футболчини А Сериянинг номи ошкор этилмаган икки клуби ўз сафида кўрмоқчи.
Мусанинг миланликлар билан 2028 йилгача мўлжалланган шартномаси бор. Transfermarkt уни 20 миллион еврога баҳоламоқда.













