"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Родрининг клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида "Ювентус"га қарши ўйинини юқори баҳолади.
"Биз уни жуда соғиндик. Ўтган мавсум қийин бўлди: жароҳатлар бизни доимо таъқиб қилди. Родридек ўз позициясида дунёнинг энг зўр футболчисини йўқотиб қўйсангиз, буни сездирмасликнинг иложи йўқ.
У тўп билан нима қилишни яхши билади ва буни хотиржамлик билан бажаради.
Унинг майдондан ташқарида бунчалик кўп вақт ўтказишини кутмагандим", деди Гвардиола.













