Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

"Челси" "Ливерпуль" захирасида қолиб кетаётган футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Челси" ярим ҳимоя позициясини кучайтириш ҳақида ўйламоқда ва бунинг учун Харви Эллиотни нишонга олди.

Caught Offside хабарига кўра, "Ливерпуль"нинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси "кўклар" қизиқишлари доирасига тушиб қолган ва трансфернинг ўзи имконсиз кўринмаяпти: мерсисайдликлар муносиб таклиф бўлса, футболчини қўйиб юборишга тайёр. Манбага кўра, "Ливерпуль" ўз тарбияланувчисини 50 миллион фунтга баҳолаган. Шу билан бирга, Элиотнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган ва унинг Transfermarkt бўйича бозор нархи 30 миллионни ташкил этади.

Эллиот "Ливерпуль"нинг асосий жамоасида уч мавсум ўтказди ва аста-секин ротациянинг муҳим фигурасига айланди. 2024/25 йилги мавсумда у 28 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:17, 28.06.2025.
Ўқилди: 2761 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [6953]

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [4924]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4058]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3309]

«Барселона» Испания терма жамоасида Кубарси билан жуда кучли тандемда ҳаракат қилаётган ҳимоячини кўзлади [3213]

Олисе «Реал»га ўтишни талаб қилмоқда [3152]

«Барселона» Рэшфорд эвазига футболчисини «МЮ»га беришдан бош тортди [2669]

Альварес «Барселона» учун иккита топ-клубга рад жавобини берди [2659]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [2625]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [2339]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик