Кириш Регистрация

"Атлетико" Испания терма жамоаси аъзоси трансферини ҳал қилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Атлетико" клуби ёзги мавсумлар оралиғида таркибни фаол кучайтиришда давом этмоқда: "матрасчилар"нинг навбатдаги янги аъзоси Алекс Баэна бўлади.

Журналист Фабрицио Романога маълум бўлишича, клуб "Вильярреал" билан 23 ёшли испаниялик футболчининг трансфери борасида келишиб олган. Битимнинг умумий қиймати 50 миллион еврони ташкил этади - 45 миллиони қатъий белгиланган ва яна беш миллиони бонуслар кўринишида кўзда тутилган.

Баэна Испания чемпионатининг ўтган мавсумида 32 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 7 маротаба ишғол қилди ва шерикларига 9 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:30, 28.06.2025.
Ўқилди: 878 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [9540]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3243]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3012]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2874]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2407]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2278]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2188]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2177]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1892]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1792]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.