Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Суперлига. Наманганда драматик ўйин, аламзада “Нефтчи” Навоийда меҳмон бўлади

Баҳо:
+ | -

Суперлига 14-тур ўйинлари давом этади. Бугун тур доирасида Наманган ва Навоийдаги беллашувлар ҳам кўпчиликнинг диққат марказида бўлади.

"Навбаҳор" - "Машъал"

Сергей Лушан шогирдлари охирги турларга келиб жуда яхши ўйнаяпти. Айтайлик, 6 баҳснинг 5тасида ғалаба қозонди. Қаршида "Насаф"гина қийинчилик билан "лочинлар"ни енга олди. Ўйин томонлама ютқазмаганди. Жиянов, Ўринбоев ва Одилов каби етакчилар жамоанинг муҳим фигурасига айланишди.

"Машъал" ҳозирча барқарорликни топа олмаяпти. Шунинг учун ҳам клуб жадвалда 9-ўринда боряпти. Аммо муборакликлар Фарғона жамоаларини енгмоқда. Суперлигадада “Қўқон-1912”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Кейинчалик Ўзбекистон кубогида “Нефтчи”ни ҳам турнирдан чиқариб юборди. Кўрамиз, энди Наманган жамоасига қарши нима каромат таклиф қилишаркан.

"Қизилқум" - "Нефтчи"

Навоийликлар кетма кет иккинчи йилдирки, Ўзбекистон кубогида иштирок этмасликка қарор қилди. “Сўғдиёна”га қарши кечадиган баҳсга ҳам эътибор қаратмади ва ёшларга имконият берилди. Лазаревич кетганидан сўнг вақтинчалик Акмал Рустамов бошқармоқда. Янги бош мураббий тез орада келиши айтилмоқда. “Нефтчи”га қарши осон бўлмаслиги аниқ.

Кубокдаги курашни тўхтатган фарғоналиклар бор эътиборини Суперлигага қаратади. Қўшимчасига, кубокдаги мағлубият ҳам фарғоналиклар устозининг курсисини яхшигина қимирлатди. Энди олдиндаги ўйинларга диққат билан эътибор беради ва ғалабадан бошқаси учун ўйнамайди. Тўғри, клуб ҳозир жадвалда 4-поғонада бормоқда. Бироқ, чемпионликдан бошқа натижа ҳокимликни ҳам, мухлисларни ҳам рози қилмаслиги аниқ. Бу турдаги ўйинга қайтсак, "Нефтчи" Навоийда қийин баҳсда ғалабани тортиб олса керак.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:50, 28.06.2025.
Ўқилди: 1068 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.