"Ницца" дарвозабони Марцин Булка Франция 1-лигасидан унга икки топ-клуб қизиқиш билдираётган Англия чемпионатига ўтиши мумкин.
Caught Offside журналистларининг ёзишича, 25 ёшли полшалик дарвозабон учун “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” клублари кураш олиб боради. Франция томони ўз навбатида футболчини 20-25 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўтган мавсумда Марцин француз жамоасининг 40та ўйинида қатнашган ва шулардан саккизтасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаган.













