Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Серхио Рамос янги мураббийи Карло Анчелотти бўлиши аниқ бўлганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди, дея хабар беради испан ОАВ.
"Анчелоттидек мутахассис қўл остида ўйнашимизни эшитиб жуда хурсанд бўлдим. У билан яхши натижалар қайд эта оламиз деб айта оламан. У жуда кучли мураббий. Унинг ташриф қоғози бу унинг қозонган шуҳратидир", дейди Рамос.
Эслатиб ўтамиз, бугун италиялик мутахассис "қироллик клуби" бош мураббийи бўлгани расман эълон қилинади.













