Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Беларусь журналисти: «Эрматовнинг қарори — ҳакамлик савиясининг энг олий кўриниши»

Баҳо:
+2 | -

Конфедерациялар кубоги мусобақасида Бразилия - Италия ўйинида Равшан Эрматов томонидан ҳисобга олинган итальянларнинг иккинчи гол жуда кўп баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Тан олиш керак, Эрматовнинг қарорини ёқлаганлар камчиликни ташкил қилди. Жуда кўпчилик ўзбекистонлик ҳакам қўпол хатога йўл қўйганини таъкидлади.

Конфедерациялар кубогининг гуруҳ босқичини таҳлил қилган беларуслик журналист ("Спорт панорама" газетаси) Руслан Васильев, Эрматовнинг қарори юзасидан ҳам ўз нуқтаи назарини маълум қилган. У мазкур вазият юзасидан ўз ҳайратини яширмаган.

"Бразилия - Италия учрашувини бошқарган ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматов ҳакамлик иши ҳам ҳайратомуз статусга эга бўлишини исботлаб берди. Менинг назаримда - Равшан бир неча йиллардан буён жаҳоннинг энг яхши рефериси бўлиб қолмоқда. Биринчи навбатда бу унинг фикрлаш борасида уддабурон эканлиги, футболга оид нозик ҳолатларни осонгина илғай олиши шарофатидан. Шубҳасиз, формал мантиқ нуқтаи назаридан Кьеллинининг ҳисобланган голи жуда ва жуда баҳсли саналади. Нима бўлганда ҳам, Эрматов Балотеллига нисбатан жарима майдони ичида қоида бузилганини илғаган, ҳуштак чалишга улгурган ва пенальти белгилашга чоғланиб бўлган эди. Бироқ, ўйин эпизоди табиий йўл билан давом этганини, ҳеч ким курашдан чиқиб қолмаганини кўриб, ўзбек ҳаками дадиллик билан ўзининг шошқалоқлик фактини тан олиб, Кьеллининг зарбасидан сўнг рўй берган голни инобатга олди. Кейин "биз ҳуштакни деб тўхтаб қолдик", дея эътироз билдирган бразилияликларни ҳам, "майнавозчиликни бас қилинглар", деган талаб билан ҳовуридан туширишни мақсад қилган ҳолда. Мен учун бу ўхшаши йўқ воқеа ҳакамликнинг энг олий даражадаги кўринишидир. Пировардида, эркин бўлиш учун киши ўз мантиғининг қули бўлишдан озод бўлиши ҳам керак. Қайд этиб қўйиш жоизки, бу ерда одоб ҳамда ахлоқ меъёрлари ёки ўйин тактини ҳис қилишдан воз кечиш ҳақида эмас, айнан мантиқдан чекиниш ҳақида гап бормоқда".

Манба: www.sportpanorama.by
Киритилди: 10:01, 26.06.2013.
Ўқилди: 12962 марта.
Фикрлар: 61 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.