Кириш Регистрация

Футзал бўйича Осиё ўйинлари. Япония - Ўзбекистон 8:0

Баҳо:
+ | -

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида старт олган ёпиқ иншоотлардаги IV Осиё ўйинларида ўз иштирокини бошлаган Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси «В» гуруҳи 1-тур ўйинида Япония футзал терма жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

Ҳар икки бўлимда катта устунликка эришган япониялик футзалчи қизлар Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасини жавобсиз 8 маротаба ишғол этишди. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси мусобақанинг иккинчи турида 28 июнь куни Индонезия аёллар терма жамоасига қарши майдонга тушади. Маълумот ўрнида, эркаклар ўртасидаги футзал мусобақалари ҳам 26 июнь куни старт олади. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон футзал терма жамоаси 27 июнь куни 1-тур доирасида Афғонистон футзал терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Ёпиқ иншоотлардаги IV Осиё ўйинлари. Футзал.
В гуруҳи. 1-тур. 26 июнь.
Япония - Ўзбекистон 8:0

Ўзбекистон футзал терма жамоаси таркиби: Олия Акрамова, Ойгулхон Якубова, Мария Собирова, Саида Галимова, Елена Лагуткина (старт)
Заҳира: Гулшаной Жалолова, Зиёда Туланбоева, Рушания Сафина, Мавлуда Мунавварова, Ирода Турдиалиева, Екатерина Сальникова, Нодира Жумаева

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 12:02, 26.06.2013.
Ўқилди: 10299 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6445]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5300]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3581]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2675]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2269]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2216]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2183]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2175]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2106]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2035]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.