Кириш Регистрация
18/06 01:00 Англия 4-2 Хорватия
18/06 04:00 Гана 1-0 Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон 1-3 Колумбия
18/06 21:00 Чехия 1-1 ЖАР
18/06 23:59 Швейцария 4-1 Босния-Герцеговина
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ - Австралия
20/06 03:00 Шотландия - Марокаш
20/06 05:30 Бразилия - Гаити
20/06 08:00 Туркия - Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция

Шахматчи ёшларимиз Грузияда кучлилар билан баҳслашмоқда

Баҳо:
+ | -

Грузиянинг Батуми шаҳрида 8, 10 ва 12 ёшгача бўлган ўғил ва қизлар ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионати якунланди.

36 та давлатнинг 300 нафарга яқин шахматчи ёшлари иштирок этган чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Камолиддин Маъмуров, Музаффаржон Абдурасулов, Муҳаммадзиё Олимжонов 12 ёшли ўғил болалар баҳсида, Амелина Гимранова ва Ҳуснорахон Ҳуснитдинова 10 ёшли қизлар, Зарина Ларина 8 ёшли қизлар мусобақасида ўз омадини синовдан ўтказди.

10 ёшли қиз болалар мусобақасининг “А” гуруҳида дона сурган Ҳ.Ҳуснитдинова 4 очко билан қўшимча кўрсаткичлар ҳисобига 7-ўринни, 12 ёшли ўғил болалар ўртасида “Б” гуруҳида дона сурган Музаффаржон Абдурасулов ва Олимжонов 4 очко билан қўшимча кўрсаткичлар ҳисобига 12- ва 13-ўринларни эгаллашди.

8 ёшли қизлар мусобақасида ғолиблик учун кураш олиб борган истеъдодли шахматчи қизимиз Зарина Ларина 5-тургача 2-ўринни эгаллаб келаётган эди. Аммо 6-турда дуранг натижа қайд этиши, 7-турда қора доналарда рақибига имкониятни бой бериши Заринани 4 очко жамғарган ҳолда 7-ўрин билан кифояланишига олиб келди.

Киритилди: 23:03, 30.06.2025.
Ўқилди: 578 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Тимур Кападзе Ўзбекистоннинг Колумбияга қарши ўйини ҳақида фикр билдирди [14013]

Суперкомпютер Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳдан чиқиш имкониятини баҳолади [13937]

Зидан Мессидан 3 та гол ўтказган ўғлига тасалли берди [9860]

Қозоғистонда Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги мағлубиятига баҳо берилди [4035]

Шмейхель: «Мартинес Бельгиянинг олтин авлодини барбод қилди, энди навбат Португалияга» [3490]

Ўзбекистон ФИФА рейтингида неча поғона пастга тушди? [3149]

Португалиялик футбол агенти терма жамоасининг Ўзбекистон устидан ғалаба қозонишига шубҳа билан қарамоқда [2855]

ЖЧ-2026: Канада Қатарни тор-мор этди, Осиё вакиллари ўйинни 9 киши бўлиб якунлашди [2449]

«Биз мўъжизалар ярата оламиз». Талғат Байсуфинов Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди [2419]

Хабиб Нурмагомедов ЖЧ-2026'нинг учта асосий фаворитини маълум қилди [2242]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик