Кириш Регистрация

Суперлига. «Нефтчи» Самарқандда «Динамо»ни мағлуб этди ва 3-ўринга кўтарилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган қолдирилган учрашув 2 июль, чоршанба куни бўлиб ўтди. Учрашув Самарқандда – “Динамо” – “Нефтчи” жамоалари ўртасида кечди.

Ўйинда ҳисоб 24-дақиқада очилди. Иброҳимхалил Йўлдошевнинг голи биринчи бўлимда ягоналигини сақлаб қолди. Иккинчи бўлимда ҳам ҳар икки жамоада қатор вазиятлар яратилди. Ундан ҳам фарғоналиклар унумли фойдаланди.

78-дақиқага келиб Аброрбек Исмоилов ҳисобни иккитага оширди. Учрашувда ҳисоб бошқа ўзгармади ва фарғоналиклар ғалабага эришди.

Мазкур ғалаба билан фарғоналиклар 27 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Самарқандликлар эса 28 очко билан 2-поғонадан жой олган.

Суперлига, 7-тур (қолдирилган учрашув)
2 июль, чоршанба
“Динамо” — “Нефтчи” 0:2
Голлар: Иброҳимхалил Йўлдошев, 24 (0:1), Аброрбек Исмоилов, 78 (0:2)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:48, 02.07.2025.
Ўқилди: 1834 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4682]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4352]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4174]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3364]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3216]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3147]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2780]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2728]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2424]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2380]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик