Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

Сергей Чигодаев: «Биз барча ўйинларда муносиб иштирок этиб, керакли натижани қайд этмоқчимиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон У-16 терма жамоаси бош мураббийи Сергей Чигодаев Хитойдаги халқаро ўртоқлик турнири олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.

— Турнир ҳақида:

— Бу турнирда иштирок этаётганимиздан хурсандмиз, у барча жамоалар учун катта тажриба беради, айниқса, ўсмирларимиз учун халқаро ўйинлар ўтказиш фойдали бўлади. Ушбу турнир ташкилотчилиги учун мезбонларга миннатдорчилик билдирамиз. Иштирокчи жамоаларга омад тилайман.

— Рақиблар ва мезбон Хитойга қарши ўйин ҳақида:

— Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда. Хитой ҳам яхши шаклланган жамоа. Уларнинг U-17 Осиё кубогидаги ўйинларини кўрдик, таҳлил қилдик. Яхши футболчилари, футбол услуби ва тактикасига эга. Биз барча ўйинларда муносиб иштирок этиб, керакли натижани қайд этмоқчимиз. Жамоаларга омад.

Эслатиб ўтамиз, ўсмирларимиз мусобақадаги иштирокини эртага Тошкент вақти билан соат 12:00 да кореялик тенгдошларига қарши баҳс билан бошлашади.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 10:38, 03.07.2025.
Ўқилди: 1054 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.