"Боруссия Дортмунд" спорт директори Ларс Рикен қанот вингери Жейми Байно-Гиттенснинг келажаги ҳақида гапирди.
"У ҳозир меҳмонхонада. Уни бир муддат музокаралар учун қўйиб юбордик, лекин у энди яна қайтди. Ўйлайманки, ҳеч ким футболчининг жароҳат олиб қўйиш хавфини орттиришни хоҳламайди.
"Челси? Ҳозирча ҳеч нарса якуний эмас. Агар нимадир бўладиган бўлса, бу вақт олади. Агар трансфер деярли аниқ бўлганида, мен бу ерда эълон қилган бўлардим — лекин ҳозирча бу мумкин эмас", - деди Рикен.













