"Андижон" ёзги трансфер ойнасидан фойдаланиб таркибини кучайтириш устида ишламоқда.
Маълумотларга кўра, "бургутлар" "Пахтакор"нинг 20 ёшли вингери Муҳаммадали Усмоновни ўз сафига қўшиб олади.
Усмонов жорий мавсум "шерлар" сафида 2 та ўйинда жами 67 дақиқа майдонда ҳаракат қилди ва 1 та гол урди.













