"Рома" "Лион" ҳужумчиси Жорж Микаутадзе билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда, дея хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.
Манбага кўра, Рим клуби 24 ёшли грузиялик футболчи учун 18 миллион евро ва қўшимча тўловлар таклиф қилмоқчи. "Лион" форвард учун 20 миллион евро ишлаб олмоқчи. Аввалроқ, футболчига "Сандерленд" ва "Айнтрахт" клублари қизиқиш билдирган эди.
2024/25 йилги мавсумда Микаутадзе "Лион" сафида барча мусобақаларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 22 миллион еврога баҳолаган.













