Кириш Регистрация
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал 5-1 Леванте
02/05 18:00 Удинезе 2-0 Торино
02/05 19:00 Динамо 3-1 Машъал
02/05 19:00 Бухоро 2-1 Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд 3-0 Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл 3-1 Брайтон
02/05 19:15 Валенсия 0-2 Атлетико
02/05 21:00 Комо 0-0 Наполи
02/05 21:30 Арсенал 3-0 Фулхэм
02/05 21:30 Алавес 2-4 Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта 0-0 Женоа
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Машҳур мексикалик боксчи АҚШда қўлга олинди

Баҳо:
+ | -

Мексикалик боксчи Xулио Сезар Чавес АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати (ICE) томонидан ҳибсга олинди. АҚШ Ички хавфсизлик департаменти маълумотларига кўра, у депортация қилиниши кутилмоқда.

Чавес 2023 йил август ойида турист визаси билан АҚШга кирган, аммо унинг визаси 2024 йил февралда муддати тугаган. Расмийлар унинг иммиграция ҳужжатларида ёлғон маълумот берганини айтмоқда. Бундан ташқари, Мексикада у жиноят ишлари бўйича қидирувда бўлиб, қурол, ўқ-дори ва портловчи моддалар савдосида иштирок этган деб гумон қилинмоқда.

2024 йил апрель ойида Чавес АҚШ фуқароси билан турмуш қургани учун доимий яшаш ҳуқуқини сўраб ариза топширган. Аммо расмийларга кўра, унинг рафиқаси илгари Мексикадаги йирик наркокартел — Синалоа наркотик моддалар билан шуғулланувчи гуруҳ етакчиси Эл Чапонинг ўғли билан муносабатда бўлган.

Чавес 4 январь куни яна АҚШга кирган. Расмийлар эса 27 июнь куни уни мамлакатда ноқонуний яшаётган деб топиб, чиқариб юбориш ҳақида қарор чиқарган.

Шунга қарамай, у 28 июнь куни Калифорнияда таниқли блогер Жейк Пол билан рингга чиқди ва ҳакамларнинг бир овози билан мағлуб бўлди. Бу Чавеснинг сўнгги тўрт йил ичидаги атиги иккинчи жангидир.

АҚШ расмийларининг айтишича, бундай жиноятчиларнинг мамлакатга киришига энди йўл қўйилмайди. “Ҳеч ким қонундан устун эмас, ҳатто дунёга машҳур спортчилар ҳам,” — деди Ички хавфсизлик департаменти вакили Триша Маклофллин.

Президент Трамп бошчилигидаги ҳукумат яна ҳокимиятга келганидан бери ноқонуний муҳожирларни чиқариб юборишга катта эътибор қаратмоқда. Бу борада жиноят содир этганлар ҳам, оддий ҳужжатсизлар ҳам оммавий депортация қилинмоқда. Айрим муҳожирлар вақтинча лагерларда сақланмоқда ёки хорижий қамоқхоналарга юборилмоқда.

Маълумот учун, 39 ёшли Чавес профессионал фаолияти давомида 62 та жанг ўтказиб, ўз ҳисобига 54 марта ғалаба ёздириб қўйган. 7 та жангда мағлуб бўлган бўлса, 1 баҳда дуранг қайд этилган. У 54 та ғалабасининг 34 мартасида рақибларини нокаут билан мағлубиятга учратган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:20, 04.07.2025.
Ўқилди: 1279 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик