Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

"МЮ" ва "Эвертон" "Лестер" ярим ҳимоячисини нишонга олди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ва "Эвертон" клублари "Лестер Сити" ва Нигерия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Вильфред Ндиди трансферини амалга оширишга умид қилмоқда. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Бен Жейкобс Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

"Тулкилар" ўтган мавсум якунларига кўра, Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 25 очко билан 18-ўринни эгаллади. Жамоа юқори дивизиондан тушиб кетди ва 2025/2026 йилги мавсумда Чемпионшипда иштирок этади. GIVEMESPORT хабарига кўра, футболчини Саудия Арабистони клублари ҳам кузатиб бормоқда.

2024/2025 йилги клуб мавсумидаги 30 та ўйинда Ндиди битта гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди. Transferмаркт маълумотларига кўра, Вильфреднинг бозор нархи 15 млн еврони ташкил қилади.

Киритилди: 23:08, 04.07.2025.
Ўқилди: 946 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик