"Барселона" футболчиси Ламин Ямал Бильбаонинг "Атлетик" клуби вингери Нико Уильямснинг трансфери муваффақиятсиз якунланганидан хафа бўлди.
Каталония гранди раҳбарияти яқин кунларда 22 ёшли футболчи билан шартнома имзолашни якунлашни мақсад қилган ва кўплаб ОАВ манбалари бу трансферни деярли муқаррар деб ҳисоблашган, аммо якунда испаниялик футболчи "Атлетик" билан 2035 йилгача янги шартнома имзолади.
Diario AS хабарига кўра, Ямал Уильямснинг "Барселона"га ўтмаслик қароридан жуда хафа бўлган. 17 ёшли вундеркинд дўсти билан бир клубда ўйнашни орзу қилганди.
Нико Уильямсни 58 миллион еврога сотиб олиш мумкин эди. Футболчининг янги шартномасида анча жиддийроқ сотиб олиш банди бор.