Кириш Регистрация

Хорватия - Ўзбекистон ўйинида ғолиб аниқланмади

Баҳо:
+1 | -

Бурсада ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати иккинчи тур учрашуви бошланди. Хорватия ёшлар терма жамоаси Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига қарши майдонга чиққан.

Учрашувнинг 24-дақиқасида вакилларимиз ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Жарима зарбасидан етказиб берилган тўпни Сардор Раҳмонов дарвозага тўғрилаб қўйди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлим бошланди. Бу эса гол киритилган вазиятда Сардор Раҳмоновнинг ҳаракати (Фото: Ҳасан Пирмуҳамедов)

Иккинчи бўлимда Хорватия ҳисобни тенглаштирди. Марко Ливая гол муаллифи. Учрашувнинг қолган дақиқаларида иккала жамоа ҳам харчанд уринишмасин гол киритишнинг иложисини топа олишмади ва натижада ҳисоб 1:1 кўринишида якунига етди.

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
"F" ГУРУҲИ, 2-ТУР
ХОРВАТИЯ - ЎЗБЕКИСТОН  1:1 (0:1)
Гол: Марко Ливая (65) - Сардор Раҳмонов (24).
Хорватия: 1. Оливер Зеленика, 2. Тони Горупеч, 3. Иван Алексич, 4. Филип Мржилак (С), 5. Нико Даткович, 7. Марко Ливая, 8. Хрвойе Милиевич (Милечич, 54), 10. Марко Пьяча, 11. Анте Ребич, 14. Дарио Канадия, 20. Йозо Шимунович
Ўзбекистон: 1. Асилбек Омонов, 2. Тоҳиржон Шамсиддинов, 3. Сардор Раҳмонов, 4. Бобурбек Йўлдошев, 5. Максимилиан Фомин, 6. Аббосбек Махсталиев, 7. Владимир Козак (С), 8. Диёрбек Туропов, 10. Жамшид Искандаров, 17. Игорь Сергеев, 18. Сардор Собирхўжаев.
Огоҳлантириш: Максимилиан Фомин (41), Сардор Раҳмонов (51), Нико Даткович (54),
Бош ҳакам: Виктор Уго Каррилло (Перу)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:03, 26.06.2013.
Ўқилди: 14194 марта.
Фикрлар: 372 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.