Ўнг қанот ҳимоячиси Этан Нванери ва "Арсенал" янги шартнома борасида музокаралар олиб боришмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, 18 ёшли инглиз футболчиси мунтазам ўйин вақти кафолатисиз янги шартнома имзоламоқчи эмас.
Нванерининг шартномаси 2026 йилнинг июнигача мўлжалланган.
2024/25 йилги мавсумда Этан 37 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.













