"Ноттингем Форест" ўзининг "Ньюкасл"га ўтаётган вингери Энтони Элангага ўринбосар топиб қўйди.
Sky Sports хабарига кўра, "ўрмончилар" ҳозирда ПСВ шарафини ҳимоя қилаётган Йохан Бакайокони сотиб олмоқчи. Трансфер 30-40 миллион еврога баҳоланмоқда.
Аввалроқ, "Ньюкасл" Эланга трансфери амалга ошмаса, айнан Бакайокони сотиб олмоқчи эканлиги маълум бўлганди.













