Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

100 млн еврога баҳоланган форвард учун курашда "Ливерпуль" етакчилик қилмоқда

Баҳо:
+-1 | -

Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби ҳужумчиси Уго Экитике учун курашда "Ливерпуль" фаворит бўлиб турибди.

23 ёшли футболчига "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва Премьер-лиганинг бошқа грандлари ҳам қизиқиш билдирган. Инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, айни дамда франциялик футболчи учун курашда "Ливерпуль" етакчилик қилмоқда. Ҳужумчининг ўзи аллақачон трансферга розилик берган - у 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолашга тайёр. Клублар музокараларни давом эттирмоқда.

Transfermarkt мутахассислари Уго Экитикенинг нархини 75 млн еврога баҳоламоқда, аммо "Айтрахт" аввал хабар қилинганидек, ундан кўпроқ - 100 млн евро сўрамоқда. Бундеслиганинг ўтган мавсумида футболчи 33 та ўйинда 15 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 09:48, 09.07.2025.
Ўқилди: 2525 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик