Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

Фабрегас жамоаси Франциядан ўйинчи олмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Комо" "Марсель" билан ярим ҳимоячи Валентин Ронжье трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Манбага кўра, италияликлар учун муқобил вариант "Манчестер Сити" вакили Максимо Перронедир. Ўтган мавсумда футболчи "Комо" сафида ижара асосида ўйнаган эди. Ўтган мавсумда 26 та ўйинда Перроне 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt сайти маълумотларига кўра, Максимонинг бозор нархи 12 млн еврони ташкил қилмоқда.

Ронжье 2019 йилдан бери "Марсель"да ўйнамоқда. Ўтган мавсумда 27 та ўйинда футболчи 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг қиймати 9 млн еврони ташкил этади.

Киритилди: 09:53, 09.07.2025.
Ўқилди: 653 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.