Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Мусиала Доннаруммага жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 1/4 финалидан ўрин олган ўйинда (2:0) жароҳат олган "Бавария" ярим ҳимоячиси Жамол Мусиалага мурожаат қилганди.

Футболчилар ўйиннинг 45+4-дақиқасида тўқнашиб кетди. Мюнхенликлар ярим ҳимоячиси жиддий жароҳат олиб, учрашувни давом эттира олмади. Текширув натижаларига кўра, 22 ёшли немиснинг кичик болдир суяги синган ва тўпиғи чиққан. 7 июль куни Мусиала операция қилинди.

"Барча дуоларим ва эзгу тилакларим сен билан, Жамол Мусиала," - деб ёзди Доннарумма ижтимоий тармоқда.

"Барча тилакларингиз учун ташаккур ва хавотир олманг. Бу футболнинг бир қисми," - дея дарвозабонга жавоб қайтарди Мусиала.

"Бавария"да хабар қилинишича, Мусиала тез орада реабилитацияни бошлайди ва бир неча ой давомида жамоага ёрдам бера олмайди.

Киритилди: 02:14, 10.07.2025.
Ўқилди: 1850 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик