"Манчестер Юнайтед" 18 ёшли Энцо Кана-Бийикни сотиб олди ва ижарага берди.
Янги мавсумда у Швейцариянинг "Лозанна" жамоасида ўйнайди. Клуб INEOS компаниясига тегишли бўлиб, унинг асосчиси Жим Рэтклифф "Манчестер Юнайтед"нинг эгаси ҳисобланади.
Ўтган мавсумда Франция ёшлар терма жамоаси азоси "Гавр" U -19 жамоасида 18 ўйинда 9 та гол урди.













