Кириш Регистрация

"Реал" Рюдигерни Яқин Шарққа сотиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Реал"нинг германиялик марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер сўнгги вақтларда беқарор ўйин намойиш этаётгани мухлислар эътиборидан четда қолмади. Йиғилиб қолган чарчоқ ва муҳим ўйинларда, хусусан, "ПСЖ"га қарши баҳсда йўл қўйилган бир нечта хатолар оловга мой сепгандек бўлди.

Fichajes нашри хабарига кўра, клуб унинг "Реал"да давом этишини истисно қилмаяпти, аммо энди уни лойиҳанинг ажралмас фигураси сифатида кўрмаяпти. Мадридда, айниқса, молиявий жиҳатдан қудратли бозор, масалан, Саудия Арабистони таклифларини эшитиш учун ҳозир қулай фурсат бўлиши мумкин, деб ҳисоблашади.

Дарҳақиқат, Саудия Арабистони бунга тезда муносабат билдирди. "Ан-Наср" Рюдигерга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Саудия клуби футболчини ҳам, "Реал" раҳбариятини ҳам қизиқтириши мумкин бўлган катта молиявий таклиф беришга тайёр. Ҳозир ҳеч қандай келишув йўқ, аммо агар футболчининг ўзи вазиятни ўзгартириш ҳақида жиддий ўйлаб кўрса, яқин ҳафталарда музокаралар тезлашиши мумкин.

Киритилди: 17:51, 10.07.2025.
Ўқилди: 2043 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.