Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

"Штутгарт" устози "Бавария" қизиқиш билдираётган ҳужумчининг келажаги ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

"Штутгарт"нинг 23 ёшли ҳужумчиси Ник Вольтемаденинг келажаги "Бавария" билан шахсий шартларни келишиб олгани эълон қилинганидан кейин немис футболидаги асосий мавзулардан бирига айланди. Ўшандан бери ОАВда Вольтемаденинг эҳтимолий трансфер нархи ҳақида фаол миш-мишлар тарқалди.

Бироқ, "Штутгарт" футболчини сотиш ниятида эмас ва унинг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган, бу эса "Бавария"нинг ишини қийинлаштиради. "Штутгарт" бош мураббийи Себастьян Генес ушбу вазиятга изоҳ берди.

"Ўйлайманки, у кейинги мавсумда бизда қолади. У ҳозирда таътилда, аммо йиғинда биз билан бирга бўлади. У майдонда ҳам, кийиниш хонасида ҳам асосий ўйинчи, шунинг учун у учун режаларим бор. У жамоада муҳим рол ўйнайди", - деди Генес.

Эслатиб ўтамиз, 2024/25 йилги мавсумда Вольтемаде “Штутгарт” сафида барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 18:01, 10.07.2025.
Ўқилди: 753 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6965]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2786]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2619]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2578]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2279]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2224]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2153]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2112]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2094]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1816]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик