Туркманистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Теймур Чариев Европа кубокларида дебют қилди.
Чариев ўйинга 68-дақиқада қўшилди. Натижада унинг жамоаси — «Торпедо-БелАЗ» Конференциялар Лигаси саралашининг биринчи босқичи биринчи ўйинида Македониянинг «Работнички» клубини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Туркманистон футболчиси охирги марта Европа клуб мусобақаларида 2017 йил июль ойида қатнашган эди — ўшанда Чехиянинг «Славия» клуби ҳужумчиси Руслан Мингазов Чемпионлар Лигаси саралаш босқичида Беларусьнинг БАТЭ жамоасига қарши ўйинда 15 дақиқа майдонда ҳаракат қилган. Унинг жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.













