"Лестер"нинг афсонавий собиқ форварди Жейми Варди фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин.
GiveMeSport нашри манбаларининг маълум қилишича, "Вест Бромвич"нинг собиқ устози, ҳозирда "Валенсия"да ишлаётган Карлос Корберан 38 ёшли тажрибали англиялик ҳужумчини ўз жамоасида кўрмоқчи. Варди "Лестер"дан кетишини эълон қилганидан сўнг, 2025/26 йилги мавсум бошланишидан олдин клубсиз қолмоқда.
Қайд этилишича, Варди билан "Рексем" ва Шотландиянинг "Рейнжерс" клуби вакиллари ҳам боғланган.
2012 йилдан 2025 йилгача "Лестер"даги фаолияти давомида Варди клуб сафида барча мусобақаларда 500 та ўйинда 200 та гол урди ва 71 та голли узатмани амалга оширди. У ушбу кўрсаткичларнинг ҳар бири бўйича клуб тарихидаги энг яхши футболчи ҳисобланади.













