Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

"Милан"дан ташқари "Гент" ҳимоячисига "Фенербахче" ҳам қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Милан" ва "Фенербахче" "Гент" чап қанот ҳимоячиси Арчи Браунга қизиқиш билдирмоқда.

Манба берган хабарга кўра, 23 ёшли англиялик футболчининг 8 миллион евро баҳоси ҳар икки клубда ҳам эътироз билдирмаяпти.

Брауннинг келажаги бўйича қарор тез орада, музокараларнинг янги раунди бўлганда қабул қилиниши кутилмоқда.

"Гент" Браунни 2023 йилнинг ёзида "Лозанна"дан 4 миллион еврога сотиб олганди. Ўтган мавсумда у 46 та ўйинда 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 17:39, 11.07.2025.
Ўқилди: 1006 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик