Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

"Барса" тер Штегенга фақат 1 йиллик маошини тўлаб беришга тайёр

Баҳо:
+ | -

Дарвозабон Марк-Андре тер Штегеннинг келажаги мавҳумлигича қолмоқда. "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик аллақачон германиялик футболчига янги мавсумда асосий таркибда майдонга тушмаслигини маълум қилган.

Испаниянинг Sport нашри хабарига кўра, "Барселона" тер Штегеннинг ҳар қандай қарорига тайёр: у қолиши ва ўйин вақти учун курашиши ҳам, кетиши ҳам мумкин.

"Кўк-анорранглилар" дарвозабон билан шартномани бекор қилишга ва қолган уч мавсумдан бири учун пул тўлашга тайёр. Тўғри, каталонияликлар 33 ёшли тер Штегенга ҳозирча бундай таклиф билан чиқишмаган. Эҳтимол, бу кейинги музокаралар давомида содир бўлади. Ҳозирча Марк-Андре билан фақат спорт масалалари муҳокама қилинган.

Киритилди: 20:29, 11.07.2025.
Ўқилди: 1155 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик