Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Деку олдига янги вазифа қўйилди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" раҳбарияти агентини алмаштирган жамоа ярим ҳимоячиси Френки де Йонг билан шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда журналист Фернандо Поло маълум қилди.

Манбага кўра, де Йонг якшанба куни "Барселона" қароргоҳига қайтади. У қайтиши биланоқ клуб спорт директори Деку футболчи билан меҳнат шартномасини узайтириш бўйича янги музокаралар ўтказмоқчи. Таъкидланишича, "кўк-анорранглилар" президенти Жоан Лапорта ҳам Де Йонг билан шартномани узайтиришни қўллаб-қувватламоқда.

Де Йонг "Барселона" сафида 2019 йилдан буён тўп тепиб келмоқда. Ўтган мавсумда 28 ёшли хавбек барча мусобақаларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 12:38, 13.07.2025.
Ўқилди: 961 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик