Кириш Регистрация

Маскерано: "Месси ҳар бир неча кунда рекордларни янгиламоқда"

Баҳо:
+ | -

"Интер Майами" устози Хавьер Маскерано жамоанинг 38 ёшли форварди Лионель Мессининг "Нэшвилл"га қарши (2:1) учрашувидаги дубли ҳақида фикр билдирди. Аргентиналик футболчи кетма-кет бешинчи дублини расмийлаштирди.

"Месси ҳозир ақл бовар қилмайдиган ўйин кўрсатмоқда. У ҳар бир неча кунда рекордларни янгилайди. Бу ҳақиқий жамоа етакчиси, у стандартларни белгилайди. Унинг фаолиятидаги ушбу босқичнинг бир қисми бўлиш жуда ёқимли," - дея бош мураббийнинг сўзларини келтиради Goal портали.

МЛС мунтазам чемпионатининг жорий мавсумида Месси 16 та учрашувда иштирок этди. Ҳужумчи ўз ҳисобига 16 та гол ва олтита голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 12:40, 13.07.2025.
Ўқилди: 886 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.