Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

"Астон Вилла" Нидерландия терма жамоаси дарвозабони билан шартнома имзолаши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Брест" дарвозабони Марко Бизот тез орада Англиянинг "Астон Вилла" клуби сафига бориб қўшилиши мумкин. Бу ҳақда Франциянинг L’Equipe нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Нидерландия терма жамоаси сафида 1 та ўйин ўтказган ушбу футболчига бўлган қизиқиш аргентиналик Эмилиано Мартинеснинг кетиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

34 ёшли Бизот "Вестфризен" ва "Аякс" клублари тарбияланувчиси ҳисобланади. Катталар миқёсида у "Аякс", "АЗ Алкмаар", "Камбюр", "Гронинген" ва Бельгиянинг "Генк" клубларида ўйнаган.

Марко 2021 йилда "Брест"га ўтган. У ўтган мавсумда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 68 та гол ўтказиб юборган. Унинг ҳисобида 12 та "қуруқ" ўйин бор. Дарвозабоннинг бозор нархи 3 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 08:24, 14.07.2025.
Ўқилди: 627 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик