Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Карраско: "Уильямс "Барселона"да ўйнаши керак эди"

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг "Барселона" клуби собиқ футболчиси Франсиско Карраско Испания терма жамоаси ва "Атлетик" вингери Нико Уильямснинг "кўк-анорранглилар" сафига ўтиши барбод бўлганига муносабат билдирди.

"Кўпчилик қатори жаҳлим чиқди. Музокаралар бузилди, бундай ҳолатлар бўлиб туради. Аммо Уильямс "Барселона"да ўйнаши керак, деган фикрни қўллаб-қувватлайман. У рақиблар эътиборини Ямалдан чалғитарди. Ҳозир ҳамманинг эътибори Ламинда, аввал Лео Месси билан бўлгани каби. Шундай қилиш керакки, Ямал ҳар доим ҳам диққат марказида бўлмасин," - дея Каррасконинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Аввалроқ, Уильямс Бильбао клуби билан янги узоқ муддатли шартнома имзолагани маълум бўлганди. Вингернинг басклар билан шартномаси 2035 йилнинг ярмигача мўлжалланган.

Киритилди: 12:53, 14.07.2025.
Ўқилди: 1957 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик